2021 йилги давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди

Жамият 6676
image

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги Президент фармони лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди

Фармон лойиҳасига кўра, 2021 йилга мўлжалланган Давлат дастури лойиҳаси тасдиқланиши назарда тутилган. Лойиҳа 276 банддан иборат. 

Дастурнинг дастлабки лойиҳасини тайёрлашда Олий Мажлис палаталари, барча вазирлик ва идоралар, хорижий ташкилотлар экспертлари,  жамоатчилик вакилларининг 3 мингдан ортиқ таклиф ва фикр-мулоҳазалари атрофлича муҳокама қилинган. ОАВ ва ижтимой тармоқлардаги танқидий материалларнинг таҳлили ўтказилган, аниқ чора-тадбирлар белгиланган.

Мазкур Фармон лойиҳасини 10 кун мобайнида жамоатчилик муҳокамасидан ўтказишдан мақсад – жорий йилги Давлат дастурини фуқаролар, халқаро экспертлар, тегишли вазирлик ва идора мутахассислари, бизнес доира ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакилларининг фикр-мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олган ҳолда янада такомиллаштиришдан иборат.

Шу мақсадларда жойларда жамоатчилик вакиллари иштирокида турли давра суҳбатлари, баҳс-мунозаралар, очиқ мулоқотлар ўтказилади, шунингдек, оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама платформалари яратилади.

Муҳокамалар жараёнида келиб тушган барча фикр-мулоҳазалар ва таклифлар умумлаштирилиб, уларнинг натижалари асосида Давлат дастури лойиҳаси янада такомиллаштирилади.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 154
Рейтинг: 3.1
t
×