2021 йилдан гидрометеорология маълумотлари пулли бўлади
Жамият
−
09 Январь 2021
103982021 йилдан Ўзбекистонда гидрометеорология маълумотларини сотиб олиш жараёнига ўтилади. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда идрометеорология хизмати маркази бош директори Шерзод Ҳабибуллаев маълум қилди.
“Гидрометеорология хизматининг асосий фойдаланувчиси – давлат ташкилотлари, йирик кластерлар, йирик фермерлар ва албатта инвесторлардан иборат. 2021 йилда гидрометеорология хизмати сифатини оширишга асосий эътибор қаратилса, 2022 йилда давлат маблағларини 30 фоизга камайтириш режалаштирилган. 2021 йилда маълумотларни сотиб олиш жараёнига ўтиш режалаштирилмоқда. Яъни, давлат хизматларидан ташқари хусусий секторни шакллантириш назарда тутилмоқда”, дейди Ҳабибуллаев.
Унга кўра, Ўзбекистон Миллий университетида Россия Гидрометеорология университетининг шу йўналишдаги факультети очилади.
Таъкидланишича, янги геопортал тизими тест режимида ишга тушмоқда. Бунинг ёрдамида хавфли зоналар, хавфли ҳудудлар бўйича картага олдиндан туширилади ва огоҳлантириш тизими йўлга қўйилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь