2021 йилдан биринчи раҳбарлар семизлик масаласида “Шахсий намуна” бўлади

Жамият

image
Амалдорларнинг семизлиги коррупциянинг нишонаси...ми? north_east

Амалдорларнинг семизлиги коррупциянинг нишонаси...ми?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, 2021 йил 1 январдан барча давлат органлари ва ташкилотларида:

•    соғлом турмуш тарзи ва оммавий спортни ривожлантириш мақсадида меҳнат жамоаларида фаолият юритаётган ходимга “Спорт тарғиботчиси” қўшимча вазифасини юклаш ва унинг иш ҳақига 20 фоиз миқдорида устама белгилаш йўлга қўйилади;

•    иш вақтидан сўнг танланган кунларда (ҳафтада камида бир марта) раҳбар ва барча ходимлари жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари (югуриш, стритбол, футбол, бадминтон, волейбол, баскетбол, стол тенниси, сузиш ва бошқалар) билан шуғулланиши таъминланади;

•    ҳар шанба соат 14:00 дан кейин куни ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида югуриш, стритбол, футбол, бадминтон, волейбол, баскетбол, стол тенниси, сузиш ва бошқа спорт турлари бўйича оммавий спорт мусобақалари ташкил этилсин. Бунда, мусобақалар байрамона руҳда, “шоу” кўринишида ўтказилишига, ғолиб ва совриндорлар муносиб рағбатлантирилишига алоҳида эътибор қаратилади;

•    меҳнат жамоасининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллиги даражасини ошириш учун барча зарур шароитларни яратишни (тренажёр зали, “Workоut” майдончаси, спорт майдончалари ва хоналари, спорт машғулотлари ва мусобақалари) молиялаштириш давлат органлари ва ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;

•    биринчи раҳбарлар “Шахсий намуна” тамойили асосида ўзларининг антропометрик кўрсаткичларини (семизлик даражасини, вазн индексини камайтириш, саломатликни мустаҳкамлаш) яхшилаш орқали ходимларнинг антропометрик кўрсаткичлари яхшиланишига қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади;

•    веб-сайтлар, ижтимоий тармоқлар, оммавий ахборот воситалари (телевидение, радио, газета, Интернет тармоғи) орқали бу борада амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, соғлом турмуш тарзига амал қилиши мунтазам равишда ёритиб борилишини таъминлайди.

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 июлдан бошлаб:

•    вазирлик, идора, корхона, ташкилот, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида фаолият олиб бораётган раҳбар ва ходимларнинг антропометрик кўрсаткичларини (семизлик даражасини, вазн индексини ва бошқа ўткир касалликларни кескин камайтириш, саломатликни мустаҳкамлаш) баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиб, рейтинг асосида таҳлил қилиш ҳамда натижаларни онлайн кузатиб бориш тизимини;

•    Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тегишли ҳудудда оммавий спорт билан шуғулланувчилар сонининг ошишига, соғлом овқатланишига, хусусан, таркибида туз, қанд ва ёғ миқдори кўп бўлган ҳамда хамирли таом ва ширинликларни, нон маҳсулотларини истеъмол қилишни қисқартиришга, зарарли одатлардан, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишдан воз кечиш йўли билан касалликка чалинишни, ортиқча вазн ҳолатлари (семизлик) ва бевақт вафот этиш кўрсаткичлари камайишига қараб ишига баҳо бериш бўйича рейтингини рақамлаштирилган дастур ёрдамида мониторинг қилиш тизимини жорий этсин ҳамда “Соғлом турмуш тарзи” платформаси билан интеграция қилинишини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси палаталарига Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов томонидан тақдим этилган рейтинг кўрсаткичлари асосида:

•    рейтинг кўрсаткичлари энг паст бўлган давлат органлари раҳбарларининг фаолиятини ҳар ярим йилликда танқидий муҳокама қилиш;

•    рейтинг кўрсаткичлари юқори бўлган давлат органлари раҳбарларини рағбатлантириш тизимини жорий этиш тавсия этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

фармон семизлик

Баҳолаганлар

317

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг