2021 йилда Ўзбекистонда энг кўп қайси автомобиль ишлаб чиқарилди?

Жамият

−

image

2021 йилда Ўзбекистонда энг  кўп Cobalt русумли енгил автомобиль ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Қўмитага кўра, автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2021 йилда ишлаб чиқарилган автомобиллар:

  • Cobalt - 71 082 дона;
  • Lacetti-Gentra - 51 061 дона;
  • Nexia T-250 - 31 466 дона;
  • Damas - 55 068 дона;
  • Labo - 17 308 дона;
  • Spark - 9 915 дона.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон қайси давлатларга автомобиль экспорт қилгани маълум бўлганди. Бу борада етакчи Қозоғистон эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

180

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг