2021 йилда Ўзбекистон коронавирусга қарши курашни давом эттиради
Жамият
−
29 Декабрь 2020
3699Ўзбекистонда 2021 йилда коронавирус пандемиясига қарши курашиш асосий ижтимоий вазифалардан бири бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурложаатномасида маълум қилди.
Қайд этилишича, коронавирус пандемиясига қарши курашиш тадбирларига келгуси йил бюджетида 3 триллион сўм захира шакллантирилди.
Ушбу маблағлар ҳисобидан аҳолини коронавирусга қарши эмлаш ишлари ҳам амалга оширилади.
Шунингдек, Республика ихтисослаштирилган марказлари ва уларнинг филиаллари ўртасида телемедицина йўлга қўйилади.
Барча тиббиёт муассасаларида масофавий хизматларни кўпайтириш, поликлиника ва касалхоналарни электрон иш юритишга ўтказиш чоралари кўрилади.
Санитария-эпидемиология хизмати сифатини ошириш ва унинг моддий-техника базасини яхшилашга 200 миллион доллар йўналтирилади.