2021 йилда Ўзбекистон хориждан энг кўп қайси озиқ-овқат маҳсулотини импорт қилди?

Жамият

image

2021 йилда озиқ-овқат маҳсулотлар импорти 2,2 млрд долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25фоиз ёки 441 млн долларга ошди. 2020 йилда мазкур кўрсатгич – 1,7 млрд долларни ташкил қилган эди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Матбуот котиби Гулшан Ботирова маълум қилди.

Қайд этилишича, маҳсулотлар асосан Қозоғистон ( 881 млн доллар), Россия (747 млн доллар), Белорусь (105 млн доллар), Украина (59 млн доллар), Туркия (45 млн доллар) давлатларидан импорт қилган.

Импорт қилинган маҳсулотларнинг асосий қисмини:

•  буғдой – 616 млн доллар (2020 йил нисбатан +10 фоиз);
•  ўсимлик ва хайвонлардан олинган ёғлар (мисол учун, кунгабоқар ёғи, пальма ёғи, маргарин) – 499 млн доллар (+53 фоиз);
•  гўшт маҳсулотлари (товуқ гўшти) – 188 млн доллар (+84 фоиз);
•  ун ва ун маҳсулотлари – 158 млн доллар (+19 фоиз);
•  шакар ва кондитер маҳсулотлари – 146 млн доллар (-41 фоиз);
•  мева-сабзавотлар (картошка) – 142 млн доллар (+73 фоиз);
•  сут маҳсулотлари, тухум ва асал – 68 млн доллар (+41 фоиз);
•  алкогольсиз ичимликлар – 48 млн доллар (+182 фоиз);
•  консерваланган мева-сабзавотлар – 43 млн доллар (+59 фоиз);
•  ёрмалар (гречка, сули ёрмаси, манна ёрмаси) – 14 млн доллар (+27 фоиз).

Бундан ташқари, Давлат инвестиция дастури доирасида 2021 йилда озиқ-овқат соҳасида умумий қиймати 281,2 млн доллар бўлган 51 та лойиҳа амалга оширилган бўлиб, натижада, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш қуввати 479 минг тоннадан оширилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

135

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг