2021 йилда туман бюджетининг бир қисми жамоатчилик фикри асосида сарфланади

Жамият

image

2021 туман бюджети харажатларини шакллантиришда маҳаллий аҳоли ва жамоатчиликнинг иштирокини таъминлаш учу эксперимент ўтказилади. Бу ҳақда Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасида айтилган.

2021 йилда тажриба тариқасида ҳар-бир ҳудуддан биттадан шаҳар ёки туман бюджет харажатларининг 5 фоизини жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш бўйича янги тартиб экспериментдан ўтказилиши ҳамда 2022 йилдан барча туман ва шаҳарлар учун ушбу тартиб жорий этиш назарда тутилган Президент қарори қабул қилинади.

Бажариш муддати - 2021 йил 1 апрель, ижро учун масъуллар - Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари.


Мақола муаллифи

Теглар

бюджет

Баҳолаганлар

42

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг