2021 йилда коррупцион жиноятлар сабаб давлатга 1 трлн 282 млрд зарар етган

Жамият 2994
image

2021 йил Ўзбекистонда коррупцияга оид жиноятлар оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 1 трлн 282 млрд миқдорда моддий зарар етказилган. Бу ҳақда бугун, 10 март куни Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг жамоатчиликка берган ҳисоботида маълум қилинди, деб хабар берди QALAMPIR.UZ мухбири.

Қайд этилишича, коррупцияга оид жиноятлар оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 2020 йилда 500 млрд 102 млн сўмлик моддий зарар етказилиб, 355 млрд сўм ёки 71,0 фоиз ундирилган бўлса, 2021 йилдаги моддий зарар миқдори 1 трлн 282 млрдни ташкил этиб, 887 млрд сўми ёки 69,1 фоизи ундирилган.

Маълум қилинишича, коррупцияга қарши курашиш агентлигига 2021 йилда жами 4901 та (493 таси дубликат) мурожаат келиб тушган бўлиб, барча мурожаатлар белгиланган тартибда кўриб чиқилиши таъминланган.

Ҳисоботда келтирилишича, 2021 йилда Республика бўйича жами 5483 нафар шахсга нисбатан, 3769 та коррупцияга оид жиноят ишлари кўриб чиқиш учун тегишли тартибда судларга юборилган. 2020 йил билан таққослаганда судга юборилган жиноят ишлар сони 2621 тага, жавобгарликка тортилган шахслар сони эса 3 760 тага ёки 218 фоизга кўпайган.

Нозима Назирова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 65
Рейтинг: 3
t
×