2021 йилда 9 та янги электр станцияси ишга туширилади – Энергетика вазирлиги

Жамият 3984
image

2021 йилда Ўзбекистонда 1387 мегаваттлик қувватлар бўлган 9 янги электр станцияси ишга туширилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, 2020 йилнинг ўзида хорижий инвесторлар билан давлат-хусусий шериклиги асосида олтита янги электр станциялари қурилиши бошлаб юборилган. Уларнинг умумий қиймати 2 млрд доллар, умумий қуввати эса 2700 мегаваттни ташкил этади.

2020 йилда инвестиция лойиҳалари босқичлари амалга оширилиши натижасида 2021 йилда мамлакатда 1387 мегаваттлик қувватлар бўлган 9 янги электр станцияси ишга туширилади.

Улардан шу йилнинг октябрь ва ноябрь ойларининг ўзида турк компаниялари билан ҳамкорликда қуввати 940 МВт бўлган 4 та янги ИЭС қурилади.

Шунингдек жорий йилнинг октябрь ойида ҳар бирининг қуввати 100 МВт бўлган иккита қуёш электр станцияларини ишга тушириш режалаштирилмоқда (Самарқанд вилоятида Total Eren (Франция), Навоий вилоятида Masdar (БАА) ўз лойиҳаларини амалга оширмоқда).

Гидроэнергетика соҳасида 2021 йил июнь ойида ГЭСнинг Чирчиқ-Бўзсув каскадига кирувчи “Камолот” гидроэлектр станцияси қурилиши якунланади. Шунингдек июнь ойида Сурхондарё вилоятидаги Тўполанг дарёсида Зарчоб кичик ГЭСлари каскадини ишга тушириш ҳам режалаштирилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 138
Рейтинг: 2.9
t
×