2021 йил учун ранглар танланди

Бу қизиқ

image

Pantone халқаро тадқиқот институти 2021 йилнинг асосий рангларини танлади. Бу ҳақда институт сайтида хабар берилган.

Бу сафар институт бирданига иккита рангни танлаган. Биринчиси Illuminating - ёрқин ва сариқ ранг. Pantone таъкидлашича, бу ранг илиқлик ва тетикликни англатади. 

Иккинчи ранг эса Ultimate Gray деб номланган, яъни пляждаги тошни эслатувчи сокин ва совуқ кул ранг.
Институт бу ранг вақт синовига бардош бера олишини айтган. 

Шунингдек, ушбу ранглар бирлаштирилиши ҳақида қўшимча қилишган. 

"Амалий, аммо шу билан бирга илиқ ва оптимистик комбинация бизга умид бахш этади. Ҳозир одамлар учун яхши кайфиятни ҳис қилиш жуда муҳим", дея хулоса қилган Pantone Бош директори Литрис Эйсман.

Маълумот ўрнида, Pantone 20 йилдан буён ҳар йили декабрда келгуси йил рангини танлайди. Танлов мода, архитектура, дизайн ва маданиятдаги трендлар асосида бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

РАНГЛАР

Баҳолаганлар

207

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар