2021 йил охирида Ойга ўргимчак робот жўнатилади

Технология

image

Британияликлар Ойга ноодатий учувчи аппарат юборишни режалаштирмоқда. Манбага кўра, Asagumo ўргимчак роботи 2021 йилнинг ўзида Ойга жўнатилади

Қайд этилишича, аппаратнинг дизайни олдин маълум бўлган қурилмаларнинг ҳеч бирига ўхшамайди. 

Asagumo CubeSat микройўлдош модули ёрдамида ҳаракат қилади. Ўргимчакка ўхшаш тўртта “оёқ”даги луноход Ой сиртини ўрганади. 

Ўргимчак робот қуёш батареялари билан ишлайди, оғирлиги бир килограммдан кўпроқ. 

Қурилма сурат ва HD видео, 3D лазерли сканерлаш, тупроқ намуналарини олиш имкониятига эга. 

Маълум қилинишича, Asagumo луноходи ULA Vulcan ракетаси таркибида 2021 йил охирида Ойга бориши режалаштирилган.

Маълумот учун, 2020 йил декабрь ойининг ўрталарида Хитойнинг “Чанъэ-5” зонди капсуласи Ой сиртидан олинган тупроқ намуналари билан Ерга муваффақиятли қўнганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ой робот

Баҳолаганлар

40

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг