• янги технологик ускуналар қийматининг, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва (ёки) технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш харажатларининг ва (ёки) ахборот тизимларини яратишга доир инвестиция лойиҳалари доирасида маҳаллий ишлаб чиқаришнинг дастурий таъминотини сотиб олишга йўналтириладиган маблағлар суммаларининг 10 фоизи миқдорида;
• ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтиришга, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишга йўналтириладиган маблағлар суммасининг 5 фоизи миқдорида.
СКнинг 317-моддаси 17-бандига мувофиқ чегириб ташланмайдиган харажатлар бўйича инвестициявий чегирма берилмайди, у қуйидагилар амалга оширилган ҳисобот (солиқ) даврида қўлланилади:
• янги технологик ускунани ишга туширилган;
• ўз ишлаб чиқаришини модернизация қилиш, техник ва (ёки) технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш амалга оширилган, ишлаб чиқариш янги қурилиш шаклида кенгайтирилган, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилиш амалга оширилган, ахборот тизимларини яратиш бўйича инвестиция лойиҳалари доирасида маҳаллий ишлаб чиқаришнинг дастурий таъминоти сотиб олинган (СКнинг 308-моддасига қаранг).