2020 йилнинг энг яхши видеоўйинлари аниқланди

Бу қизиқ

image

The Game Awards 2020 йил учун энг яхши видеоўйинларни аниқлади. Тақдирлаш маросими “thegameawards” Youtube каналида намойиш қилинди

The Last of Us: Part 2 видеоўйини “Энг яхши ўйин”, “Энг яхши ўйин дизайни”, “Энг яхши сюжет” ва “Энг яхши аудио дизайн” номинациялари бўйича ғолибликни қўлга киритди. Бундан ташқари, ўйин ногиронлар учун ҳам қулай деб топилди. 

Final Fantasy VII Remake “Энг яхши саундтрек” номинациясида биринчи ўринни олган бўлса, Hades “Энг яхши экшен” йўналишида ғолибликни қўлга киритди.

Animal Crossing: New Horizons энг яхши оилавий ўйин деб топилди. Microsoft Flight Simulator эса энг яхши стратегия ўйини бўлди.

Томошабинлар мукофоти Ghost of Tsusima видеоўйинига топширилди.


Мақола муаллифи

Теглар

видеоўйин

Баҳолаганлар

98

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар