2020 йилдан бошлаб 5 март — “Спорт” куни деб эълон қилинaди
Жамият
−
25 Ноябрь 2019
37612020 йил 1 январдан бошлаб спорт соҳасидаги ютуқларни муносиб равишда рағбатлантиришни тизими йўлга қўйилади. Бу ҳақда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони лойиҳасида келтириб ўтилган.
2020 йилдан бошлаб 5 март куни “Спорт” куни деб эълон қилинaди.
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимликлари, мутасадди вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари ва ташкилотлар турли оммавий тадбирлар, спорт мусобақалар, фестиваллар, марафонлар ва бошқа тадбирларни мос тарзда, тантанали равишда ўтказишни таъминлaйди.
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига “Спорт куни”ни нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилaди.
Эслатиб ўтамиз, лойиҳага ўзгартириш киритилиши ёки тасдиқланмаслиги мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь