2020 йилда қайси вилоят энг кўп лимон экспорт қилгани маълум бўлди

Жамият

image

Ўзбекистон 2020 йилда қиймати 8,6 млн AҚШ долларига тенг бўлган 7,1 минг тонна лимон экспорт қилган. Ҳудудлар кесимида энг кўп экспорт ҳажми Фарғона вилоятига тўғри келади. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот келтирди. 

2020 йил мобайнида Ўзбекистон энг кўп лимон экспорт қилган давлатлар:

  • Россия – 3,4 минг тонна;
  • Қозоғистон – 2,1 минг тонна;
  •  Қирғиз Республикаси – 1,5 минг тонна;
  • Афғонистон – 87,7 тонна;
  • Украина – 20,6 тонна.

Ҳудудлар кесимида лимон экспорти ҳажми:

  • Фарғона вилояти – 2,0 минг тонна;  
  • Тошкент вилояти – 1,3 минг тонна; 
  • Наманган вилояти – 1,0 минг тонна; 
  • Андижон вилояти – 500,3 тонна;
  • Хоразм вилояти – 414,8 тонна;
  • Сурхондарё вилояти – 392,5 тонна;  
  • Сирдарё вилояти – 335,2 тонна; 
  • Тошкент шаҳри – 273,4 тонна;
  • Навоий вилояти – 238,9 тонна;
  • Самарқанд вилояти – 202,5 тонна;
  • Қашқадарё вилояти – 184,9 тонна  
  • Бухоро вилояти – 127,3 тонна;  
  • Жиззах вилояти – 27,2 тонна;  
  • Қорақалпоғистон Республикаси – 6,7 тонна.

Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

211

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг