2020 йилда қанча турар-жой фойдаланишга топширилди?

Жамият 1244
image

2020 йил давомида республика бўйича жами 61,3 мингта ёки 12,7 млн. кв.м турар-жой фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Турар-жойларнинг асосий қисми, яъни 90,3 фоизини уй хўжаликлари томонидан якка тартибда қуриб фойдаланишга топширилган уй-жойлар ташкил этди.

Намунавий лойиҳалар асосида қурилиб, фойдаланишга топширилган турар-жойлар улуши 4,8 фоизини, қолган 4,9 фоиз турар-жойлар бошқа юридик шахслар томонидан қурилган.

Жисмоний шахслар томонидан бунёд этилган турар-жойларнинг 68,2 фоизи ҳамда намунавий лойиҳалар асосида қуриб фойдаланишга топширилган турар-жойларнинг 82,3 фоизии қишлоқ жойларда қурилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 26
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×