2020 йилда қанча мансабдорга маъмурий баённома расмийлаштирилгани очиқланди
Жамият
−
09 Февраль 2021
26622020 йилда 234 нафар мансабдор шахсга маъмурий баённомалар расмийлаштирилган Бу ҳақда Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, 2020 йилда солиққа оид турли ҳуқуқбузарликлар содир этилгани учун 188 та йирик солиқ тўловчи корхонанинг 234 нафар мансабдор шахсига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
Қайд этилишича, 193 нафар (82 фоиз) мансабдор шахс томонидан белгилангн ўттиз кунлик муддатда етказилган зарарни ихтиёрий равишда бартараф этишга эришилган. Мажбуриятларини ўз вақтида бажармаган 41 нафар (18 фоиз) мансабдор шахсга нисбатан эса жами 59,3 млн сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь