2020 йилда иқтисодиётида ўсиш кузатилган ягона ривожланган давлат маълум бўлди

Олам 10246
image

Коронавирус пандемияси сабаб жиддий ўзгаришлар юз берган 2020 йилда ривожланган давлатлардан фақатгина Хитой иқтисодиётида ўсиш кузатилган. Бу ҳақда ХХР Савдо вазири ўринбосари Цянь Кэмин айтиб ўтди.

Вазир ўринбосарига кўра, 2020 йилда Хитой иқтисодиёти 2,3 фоизга ўсган. Иқтисодий ўсиш сўнгги ўн тўрт йил ичидаги энг паст кўрсаткич бўлган.

Бироқ, коронавирус пандемияси шароитида иқтисодиёти кучли давлатлар ичида фақатгина Хитойда ўсиш кузатилган.

Масалан, АҚШ ялпи ички маҳсулоти 2020 йилда 3,5 фоизга камайган, бу 1946 йилдан бери энг сезиларли пасайиш ҳисобланади.

Россия ялпи ички маҳсулоти эса 2020 йилда 4 фоизга камайган.

Хитой 2020 йилда 220 миллиарддан зиёд ҳимоя ниқобини 200 дан ортиқ мамлакат ва минтақаларга экспорт қилди.

Вазир ўринбосарига кўра, Хитойдан 2,3 миллиард ҳимоя костюми ва тест учун 1 миллиард реактив тўпламлари ҳам экспорт қилинган.

Расмийнинг таъкидлашича, Хитой эпидемияга қарши дори-дармонларни етказиб берувчи энг йирик давлат сифатида ўзининг устунлигини фаол равишда ривожлантирмоқда.

Қайд этиш керакки, Хитой коронавирус билан биринчи бўлиб қарама-қарши келди. У вирус тарқалишига қарши қатъий чоралар кўриши натижасида бир неча ойда вазият назоратга олинди. Бу вақтга келиб, дунёда вирус авж ола бошлаганди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 290
Рейтинг: 2.9
t
×