2020 йилда 9 мингга яқин бола қуролли гуруҳларга ёлланган — БМТ

Олам

image

Уруш ва турли можаролар давом этаётган давлатларда болаларни ўғирлаш, уларга нисбатан жинсий зўравонлик ҳолатлари ва ҳар икки жинсдаги вояга етмаганларни турли жиноят қурбонларига айланиши ортиб бормоқда. Бу ҳақда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Хавфсизлик Кенгашидаги чиқишида маълум қилди.

Антонио Гутерришнинг айтишича, ўтган йили БМТ 21 қуролли можаро вақтида болаларнинг ҳолати билан боғлиқ 24 мингга яқин жиддий қонун бузилиш ҳолатларини аниқлаган. Қонун буўилиш ҳолатларида 19 379 нафар бола (14 097 нафар ўғил бола, 4 993 нафар қиз бола ва 289 нафар ҳозиргача жинси аниқланмаган бола) жабрланган.

“Ушбу можаро пайтида болаларнинг ҳуқуқларини эътиборга олмаслик ғазаблантиради ва дахшатга солади”, деган Гутерриш 2020 йил бўйича ҳисоботини Хавфсизлик Кенгашига тақдим этиб.

Қуролли гуруҳларга ёллаш (8521 нафар бола), ўлдириш (2674) ва тан жароҳати етказиш (5748), куч ишлатиш ва уларга ёрдам беришга йўл қўймаслик (4156) болаларга қарши энг кенг тарқалган жиноятлар, деб топилган.

Шунингдек, Афғонистон, Сурия ва Яман болалар учун энг хавфли мамлакатлар қаторига киритилган. Жабрланганлар ҳар икки жинсдаги вояга етмаганлар ҳисобланади. Аниқланишича, болаларни аскарликка ёллаб фойдаланиш 85 фоизни ташкил қилса, жинсий зўравонлик ҳолатлари жабрланувчиларининг 98 фоизи қизлардир.

Қайд этилишича, жинсий зўравонликларнинг иснод ҳисобланиши, маданий меъёрлар, ёрдам хизматларининг етишмаслиги ва хавфсизлик нуқтаи назаридан жиноятлар ҳақида кам хабар қилинмоқда.

Гутерришнинг сўзларига кўра, пандемияга қарамай, ўтган бир йил ичида Афғонистон, Марказий Африка Республикаси, Нигерия, Филиппин, Жанубий Судан ва Суриядаги можаро иштирокчилари билан мулоқотни кенгайтириш ва ривожлантиришда аниқ ютуқларга эришилган.

Натижага кўра, урушаётган томонлар болаларни ҳимоя қилиш бўйича 35 та мажбурият, шу жумладан Мьянма ва Жанубий Суданда имзоланган иккита янги ҳаракат режаларини ўз зиммаларига олишган.

Бундан ташқари, ҳамкорлик натижасида, 2020 йилда қуролли гуруҳлар 12 300 га яқин болани озод қилган ва вояга этмаганларни ёллашни тўхтатган.

Бош котиб халқаро ҳамжамиятдан ушбу муаммоларни ҳал қилган БМТ ходимлари ва шерик ташкилотларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини, бунга қўшимча маблағ йўналтиришни сўраган.

Унинг сўзларига кўра, зиддиятдаги болаларни ҳимоя қилиш тизимини қайта кўриб чиқиш керак.

Шунингдек, Гутерриш бундай ҳодисаларга қарши курашиш учун, ҳимоя самарали таъминланиши ва  болаларга қарши жиноятлар ҳақида эрта огоҳлантириш тизимларини 

Дурдона Пирназарова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

35

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг