“2020 йил бренди” мукофоти учун очиқ овоз бериш бошланди
Бизнес
−
06 Май 2021
5419Жорий йилнинг 22 май куни “Миллий маркетинг маркази” корхоналар ассоциацияси талқинига кўра IV “2020 йил бренди” мукофоти билан тантанали тақдирлаш маросими ўтказилади. Анъанага кўра, севимли бренд учун овоз бериш имконияти ҳар бир истеъмолчига берилади. Ҳар йилги “Йил бренди” мукофоти билан энг фаол компаниялар ўтган йил якунларига кўра Ўзбекистон бозоридаги муваффақиятли маркетинг илгарилатиши учун тақдирланади.
Тақдирлаш III MAKON Marketing Forum халқаро маркетинг бизнес-форуми доирасида ўтказилади.
“Ўтган йил ҳамма учун мураккаб келди. Ўтган йилги онлайн-тадбирларимизда биз кўплаб компанияларнинг ишига таъсир кўрсатган инқироздан чиқиш борасида бизнес учун тавсиялар бергандик. Очиқ овоз беришни эълон қилишдан олдин биз бу йил овоз беришга айнан қандай тоифаларни таклиф этиш юзасидан муҳокама ва таҳлил ўтказдик. Натижада пандемияга қарамай, фаол ишлашда давом этаётган брендларнинг 24 та тоифаси юзага келди. Бозордаги вазиятдан келиб чиқиб, Мукофот тоифалари ҳар йили ўзгариб туради. Бу гал Мукофотда кўнгилочар боғлар, СКМ, фитнес-марказ каби тоифалар қатнашмайди. Бунинг сабаби ҳаммага тушунарли, деб ўйлайман. Аммо, янги тоифалар қўшилди: бизнес-курслар, ОТМ, етказиб бериш хизматлари, хусусий тиббий марказлар ва бошқалар. Вазиятга қарамай, Мукофотнинг бош вазифаси ўзгаришсиз қолади – маҳаллий бозорда муваффақиятли ишлаётган компанияларни аниқлаш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш. Бундан ташқари, биз компанияларнинг ўз товар ва хизматларини илгарилатишларидаги самарали услубларга эътиборни қаратиш, истеъмолчиларнинг брендлар ҳақидаги фикрларини билиш, истеъмолчилар овоз бериши баробарида тақдим этилаётган хизматлар ва таклиф этилаётган оммавий истеъмол товарлари сифатини баҳоловчи мустақил профессионал ҳамжамият сифатида намоён бўлаётган Ассоциация экспертлари ва ҳамкорларининг фикрларини жамлаш ниятидамиз,- қайд этди Мукофот ташкилотчиси, “Миллий маркетинг маркази” корхоналар ассоциацияси бошқаруви раиси Диёр Мирзааҳмедов.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили, III “2019 йил бренди” мукофоти доирасида биринчи бор (ва катта муваффақият билан) истеъмолчилар онлайн овоз бериши ўтказилганди. Мукофотда 100дан зиёд брендлар қатнашган, овоз беришда 150 000 дан ортиқ киши иштирок этган ва 20 та тоифа бўйича ғолибларни аниқлаган эди.
Жорий йилда истеъмолчилар овоз бериши бошланиб бўлди. У 2021 йил 16 апрелдан 14 майгача ўтказилади. Овоз бериш @makon_brand_bot Telegram-ботида ўтмоқда. Овозлар сонининг жорий ҳолати nmc.uz сайтида акс этади ва исталган шахс, очиқ овоз бериш кечаётган даврда, “реал вақт” режимида унинг севимли бренди жадвалда қайси ўринда эканлигини кузатиб бориши мумкин.
Мукофотда овоз бериш учун қуйидагилар зарур: @makon_brand_bot ботида рўйхатдан ўтиш, тоифалардан бирини танлаш, ўз овозингизни бермоқчи бўлганингиз брендни топиш ва овоз бериш. Шу тариқа ўз севимли брендингизни танлашингиз ва барча 24 та тоифада овоз беришингиз мумкин:
Банк хизматлари
Суғурта компаниялари
Девелоперлар
Олий таълим муассасалари
Бизнес-курслар
Чет тиллар курслари ва ўқув марказлари
Мобил операторлар
Тўлов тизимлари
Интернет-провайдерлар
Енгил автомобиллар
Маиший техника
Бўлиб тўлаш ёки кредитга маиший техника сотиш дўконлари
Тезпишар таом ресторанлари
Озиқ-овқат етказиб бериш хизматлари
Қаҳвахоналар
Қандолат маҳсулотлари
Энергетик ичимликлар
Ширин-газланган ичимликлар
Минерал ичимлик суви
Колбаса маҳсулотлари
Озиқ-овқат чакана савдоси
Янгиликлар интернет-сайтлари
Ювиш воситалари
Хусусий тиббий марказлар
Telegram-ботдаги очиқ овоз бериш техник жиҳатдан турли ҳужумлар ва бошқа ғайриқонуний ҳаракатлардан қанчалик ҳимояланганлиги ҳақида биз бот ишлаб чиқувчилари – ClickMe компанияси раҳбари Тимур Боқиев ва REDFOX IT-агентлиги раҳбари Шоядбек Абдурасуловдан сўрадик.
“Бу йил ботни ишлаб чиқишда ўтган йилги тажрибани инобатга олдик ва ботни овоз бериш учун қулай қилишгагина эмас, балки ишончли бўлишига ҳам аҳамият бердик. Рўйхатдан ўтгандан кейин ҳар бир овоз берувчига верификациядан ўтиш ва назорат саволига жавоб бериш таклиф этилади. Бу овоз беришда фақат реал истеъмолчиларни қолдириш имконини беради. Овоз берувчилар учун қулайлик – исталган пайтда овоз беришни давом эттириш имконияти яратилган. Бу ҳақда ботда махсус эслатма келади. Биз катта функционалга ва бир неча босқичли ҳимояга эга жуда ишончли бот яратдик. Бутун овоз бериш жараёнида, ҳақиқатан кўпроқ истеъмолчилар овоз берганлар ғолиб бўлишлари учун барча жараёнларни мониторинг қилиб борамиз”.
Очиқ овоз беришдан ташқари, параллель равишда Ассоциация ҳамкорлари ва экспертлари ўртасида сўров ҳам ўтказилади, унда 200 дан зиёд респондентлар қатнашадилар. Прфоессионал ҳамжамият ўртасидаги сўров натижалари бўйича ҳам барча 24 тоифа бўйича совринлар топширилади.
“DE FACTO маркетинг агентлигимиз сўровни ўтказишда 2018 йилдаги илк Мукофотдан буён қатнашиб келади. Овоз бериш натижаси ўлароқ, истеъмолчиларимиз ва брендларимиз жуда қимматли ва холис ахборот ҳамда йил бўйи қилган ишларининг баҳосини оладилар, деб ўйлайман. Истеъмолчилар Ўзбекистонда у ёки бу йўналишда товар ва хизматлар таклиф этаётган нечта бренд мавжудлигини яққол кўрадилар, брендлар эса, ўз фаолиятлари матлаби, яъни бевосита истеъмолчиларидан “қайта алоқа”га эга бўладилар. Бошқа томондан, бу жиддий тадқиқот бўлиб, энг яхшиларни қайд этиш ва рағбатлантириш, етакчиларни аниқлаш имконини берибгина қолмай, айнан фаол рақобат мавжуд бўлган ва бунинг самараси ўлароқ қизиқарли маркетинг ечимлари кузатиладиган B2C сегменти брендлари қандай ишлаётганлигини ҳам кўрсатади. Бу йил биз, анъанага кўра, Ассоциация ҳамкорлари ва экспертлари ўртасида сўров ўтказамиз. Респондентлар ва Ассоциация профессионал ҳамжамияти аъзолари сони йилдан-йилга ўсиб бормоқда ва бу бизни қувонтиради. Сўровимизда биринчи бор қатнашаётган компаниялар ва экспертлар ҳам мавжуд. Бу йил ҳам вазифамиз ўзгаришсиз қолади: овоз беришни холис ва беғараз ўтказиш. Биз бунга тайёрмиз”,- ишонтириб айтади DE FACTO маркетинг агентлиги директори Азиз Бўриев.
“2020 йил бренди” Мукофоти 24 та тоифасининг ҳар биридаги ғолиблардан ташқари, 22 майдаги Маросимда “Йил шахси”, “Маркетинг ва рекламага қўшган ҳиссаси учун”, “Йил янгилиги” махсус совринлари ҳам топширилади.
Овоз бериш аллақачон бошланган. Ўзингиз унда қатнашинг ва ҳамкасблар ҳамда дўстларни ҳам таклиф этинг, сизнинг овозингиз севимли брендингизни қўллаб-қувватлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиши мумкин!
Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг
LiveБарчаси