2019 йилнинг I чорагида 67 нафар мансабдор катта миқдорда жаримага тортилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан жорий йилнинг I чорагида ўтказилган назорат тадбирлари ҳақида хабар берган эдик.

Назорат текширувлари натижасида бюджет интизомини бузилишига йўл қўйган бюджет ташкилотларининг 67 нафар мансабдор ва масъул шахсларига қонунчиликда белгиланган тартибда 47,8 млн сўмлик маъмурий жарималар қўлланилди.

Назорат тадбири даврида кўрилган чора-тадбирлар ва кўрсатилган амалий ёрдамлар натижасида асоссиз сарфланган 4,5 млрд  сўм маблағларни бюджетга тикланиши таъминланиб,  0,7 млрд сўмлик асоссиз харажатларнинг олди олинган.

Бундан ташқари, Давлат молиявий назорати бош бошқармаси томонидан давлат мақсадли жамғармалари ва Молия вазирлиги ҳузуридаги жамғармалар маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан 25,5 млрд сўмлик молиявий қонунбузилиш ҳолатлари ва асоссиз харажатлар аниқланган бўлиб, шундан 20 млрд сўмни тикланиши таъминланган. 

Шунингдек, Ҳукумат томонидан кафолатланган кредитларни мақсадли сарфланиши ва Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағларини мақсадли ишлатилиши юзасидан ўтказилган 76 та назорат тадбирларида 2,4 млрд сўм миқдорда ноқонуний харажатларга йўл қўйилганлиги аниқланиб, шундан 664 млн сўм тикланиши таъминланди.

Ҳукумат ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг қарорлари ва топшириқларига асосан 164 та хўжалик юритувчи субъектларда молиявий хўжалик фаолияти юзасидан назорат тадбири ўтказилган бўлиб,  аниқланган 18,9 млрд сўм миқдоридаги молиявий қонунбузилиш ҳолатлари бўйича назорат тадбирлари ҳужжатлари қонуний чора кўриш учун прокуратура органларига юборилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Молия вазирлиги бюджет

Баҳолаганлар

24

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг