2019 йилда Ўзбекистонга қанча сайёҳ келгани очиқланди

Жамият 2499
image

2019 йил давомида Ўзбекистонга 6 748 500 нафар сайёҳ ташриф буюрган, 2018 йилда эса бу кўрсаткич 5 346 200 кишини ташкил қилган. Бу ҳақда Давлат туризм қўмитаси маълум қилди.

Уларнинг орасидан аксарият, яъни 51,3 фоизни 31-55 ёшдаги кишилар (2018 йилда 52,1 фоиз), 20,2 фоизини 55 ёш ва ундан катталар (2018 йилда 19,4 фоиз), 19,5 фоизини 19-30 ёшдагилар (2018 йилда 20,4 фоиз) ва 9,1 фоизини 0-18 ёшлилар (2018 йилда 8,1 фоиз) ташкил қилади.

Энг кўп сайёҳ Марказий Осиё минтақасидан ташриф буюрган бўлиб, уларнинг сони 5 764 500 кишига етган. МДҲ мамлакатларидан келганлар сони 495 600 кишини ташкил қилган. Узоқ хорижий мамлакатлардан ташриф буюрган меҳмонлар сони эса 488 400 минг кишини қайд этган. 

Сайёҳларнинг аксарияти Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, Россия Федерацияси, Туркия, Афғонистон, Хитой, Корея Республикаси, Ҳиндистон каби давлатлардан  ташриф буюрган. 

Ўзбекистонга ташриф буюрганлар орасида қариндош-уруғ ва дўстларини кўришга келганлар сони 81,8 фоиздан иборат бўлган бўлса, дам олиш учун келганлар 15,5 фоизни ташкил этган. Бошқа сабаблар, жумладан даволаниш, харидлар, бизнес учрашувларда иштирок этиш ҳамда таълим олиш  мақсадида келган хорижликлар сони 2,7 фоизни қайд этди. 

2019 йил якунига кўра, туристик хизматлар экспорти кўрсаткичи 1 млрд 313 млн АҚШ долларини ташкил қилиб, 2018 йилга нисбатан (2018 йилда 1 млрд 041 млн) 26,1 фоизга ўсиш қайд этилди. 

Жойлашув воситалари сони жами 1188 тадан иборат бўлган бўлса, шундан 833 таси – меҳмонхоналар, 214 таси – хостеллар ва 141 таси бошқалар.

Ҳудудлар кесимида жойлашув воситаларининг юкланиш даражаси қуйидагича: Қорақалпоғистон Республикаси – 62,6 фоиз, Андижон вилояти – 65,0 фоиз, Бухоро вилояти – 96,6 фоиз, Жиззах вилояти – 52,5 фоиз, Қашқадарё вилояти – 61,0 фоиз, Навоий вилояти – 74,3 фоиз, Наманган вилояти – 40,6 фоиз, Самарқанд вилояти – 82,3 фоиз, Сирдарё вилояти – 64,4 фоиз, Сурхондарё вилояти – 68,8 фоиз, Тошкент вилояти – 76,1 фоиз, Фарғона вилояти – 42,7 фоиз, Хоразм вилояти – 81,5 фоиз, Тошкент шаҳри – 85,7 фоиз.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 55
Рейтинг: 3
Теглар
t
×