2019 йилда Ўзбекистонда нечта масжид очилди?

Бу қизиқ 3894
image

Ўтган йили Ўзбекистонда 10 та янги жоме масжид очилди, шу билан масжидлар сони 2066 тага етди. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, Тошкент шаҳрида улуғ алломалар номидаги “Сузук ота”, “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф”, “Файзулла хўжа ўғли Мурод ҳожи”, Сурхондарё вилоятида “Ҳаким Термизий”, “Шайх Шамсиддин”, “Имом Низомиддин Сангардакий”, Наманганда “Муҳаммад ал-Амин”, Фарғонада “Чилигижийда”, Навоийда “Абу Бакр Сиддиқ” ва Тошкент вилоятида “Абу Ҳурайра” масжидлари ҳамда Бухородаги Қоровулбозор туманида “Абдуллоҳ ибн Муборак” номли янги жоме масжидлар иш бошлаган. 

Шу билан бирга, республика бўйлаб 30 та жоме масжид биноси бутунлай қайтадан бунёд этилиб, 60 та масжид капитал таъмирдан чиқарилди.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 6 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонмон Алимов 70 ёшни қаршилагани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланди. 

Шаҳноза Тўрамуротова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 90
Рейтинг: 3
t
×