2019 йил воқеалари суратларда
Бу қизиқ
−
29 Декабрь 2019
14317Вақт мисоли оқар дарё. Кун, ой, йиллар бир ондек ўтиб кетаверади. Ўтган кунлардаги яхши-ёмон ҳодисалардан суратларгина хотира бўлиб қолади.
Якунига етаётган 2019 йил ҳам кўплаб ижобий, салбий ва ҳатто, фожиавий воқеаларсиз бўлмади. "Time" журнали йилнинг энг муҳим воқеаларига оид суратларни жамлади. Қуйида улар билан танишишингиз мумкин.
13 сентябрь Нью-Йорк. БМТ бош қароргоҳида 2018 йилдаги можароларда ҳалок бўлган 3758 нафар бола учун шунча миқдорда сумкалар ўрнатилди. Бу сумкалар умид ва тинчлик учун чақириқнинг мукаммал рамзи.
Гонконг маъмурияти раҳбари Керри Лэмнинг экстрадиция тўғрисидаги таклифи орол давлатда ёш авлоднинг кескин норозилига сабаб бўлди. 10 июнь куни юз минглаб одамлар Гонконг кўчаларида норозилик намойиши ўтказди. Бу ҳол ҳар ҳафта давом этди. Экстрадиция тўғрисидаги Қонун буткул бекор қилинган бўлса-да, одамларнинг норозилиги тўхтамади. Гонконг бошқа кўринишда шаклланиб бўлганди.
Сальвадорлик мигрант Оскар Альберто Мартинес Рамирес ва унинг деярли 2 ёшли қизи Валерия Мексиканинг Матаморос шаҳридаги Рио-Гранде соҳилида ётибди. Улар 24 июнда Браунсвилл дарёсини кечиб, Техасга ўтмоқчи бўлганда чўкиб кетган.
Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги Ал-Нур масжиди яқинида импровизация қилинган ёдгорликдаги гул ва бошқа нарсалар орасидаги жойнамоз, 20 март. Бундан 5 кун аввал ўта ўнг экстремист икки масжидда 50 нафар мусулмонни ўлдирганди.
Бир неча ой давомида намойишчилар Судан пойтахти Хартум шаҳрида мамлакатнинг 30 йиллик Президенти Омар ал-Баширнинг истеъфога чиқишини талаб қилишаётганди. 8 апрель куни 22 ёшли фаол Алаа Салаҳ машина устида расм тушганидан 3 куни ўтиб, ал-Башир истеъфога чиқди. Суданнинг ёш авлодининг овози эшитилди.
23 февраль, Колумбия, намойишчилар гуруҳи Венесуэла полицияси билан тўқнашувда Кукути кўприги яқинида яшириняпти. Чегара яқинидаги тўқнашув инсонпарварлик ёрдами карвонини тўхтатиб қўйган.
5 февраль, АҚШ Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси Президент Дональд Трампнинг чиқиши вақтида қарсак чаляпти. Трамп бу вақтда сиёсатда, ўч олиш, қаршилик қилишдан воз кечиш, умумий манфаат учун чексиз ҳамкорлик имкониятлари ва компромиссдан фойдаланиш кераклиги ҳақида гапирган.
15 апрель, Париждаги Нотр-Дам соборидан тутун ва олов учқунлари кўтариляпти. Шаҳар соборда ёнғин юзага келишидан бир неча ой аввал олов ичида қолганди. Президент Эммануэль Макроннинг иқтисодий режаларидан ғазабланган намойишчлар дўконлар ойналарини синдириб, банкоматларни вайрон қилётганди. Аммо ўша кундаги тутун бутун осмонни эгаллаб, бошқа бир муаммони келтириб чиқарди: Франция рамзи қандай тикланади?
20 сентябрь куни Нью-Йоркдаги иқлим ўзгариши бўйича акция вақтида болалар норозилик билдиряпти. Улар глобал иқлим ўзгаришига қарши ўтказилган 4 млн киши қатнашган намойишда иштирок этган. Бу инсоният тарихида иқлим бўйича ўтказилган энг катта акциялардан бўлган.
30 апрель Каракасда мухолифат намойишчиси Венесуэла миллий гвардияси машинаси билан тўқнашиб кетди. Ҳолатга "ўлим билан тўқнашиб омон қолди" дея изоҳ берилган.
Оқ айиқ Россиянинг индустриал шаҳарларидан бири Норильск яқинида сайр қилиб юрибди. Оч айиқ ўзининг табиий яшаш жойидан юзлаб миль узоқликка келиб қолган.
30 июнь Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин демилитаризацияланган Панмунжом ҳудудида АҚШ Президентини кутяпти. Дональд Трамп КХДР ҳудудига киряпти.
12 март Эфиопиянинг авиация соҳаси амалдорлари самолёт қулаган жойда қурбонларни хотирлаяпти. 10 март куни “Ethiopian airlines” авиакомпанисининг Boeing 737 Max 8 самолёти ҳалокатга учраши натижасида 157 киши ҳалок бўлганди.
6 май Нью-Йоркда Леди Гага “Met Gala” тематик “Мода ҳақида қайдлар” лагерига келяпти.
21 ноябрь Боливиянинг собиқ Президенти Эво Моралеснинг тарафдорлари норозилик акцияси вақтида кўзни ёшлантирувчи газдан қочяпти. Улар хавфсизлик кучлари билан тўқнашувда ҳалок бўлганларнинг тобутини кўтариб кетаётганди.
1 февраль Исроил армиясига қўшилиши керак бўлган юқори синф ўқувчилари Грецлидаги машғулот вақтида қум уюмига судралиб чиқяпти.
Эфиопиялик мигрант Муҳаммад Ҳусайн контрабандачилар томонидан қамоққа ташлангач жудаям озиб кетган. У Яманнинг Лахж шаҳридаги Рас-ал-Ара шифохонасида тарозига чиққан, 1 август. 19 ёшли йигит 31 кг.га тенг бўлган.
4 ноябрь Чилининг Сантьяго шаҳрида полиция ходимлари намойиш вақтида Молотова коктейли улоқтирилгач ёна бошлаган шерикларига ёрдам беряпти. Намойиш метро учун тўловнинг 4 фоиз оширилишидан келиб чиққан.
Франция, август. АҚШ биринчи хоними Мелания Трамп Биаррицда G7 саммитига таклиф қилинганлар билан оилавий суратга тушиш вақтида Канада Бош вазири Жастин Трюдонинг юзидан ўпяпти. Дональд Трампнинг ўзи унинг ёнида турибди.
15 январь Найробида юқори даражали меҳмонхонада юз берган терактда жароҳатланган аёлга тиббий ёрдам кўрсатиляпти. Ҳодисада ўндан ортиқ одам ҳалок бўлган.
Франция Президенти Эммануэль Макрон ва унинг рафиқаси Бриджит Елисей саройида. Макрон ишларини тугатиб, кечки овқатга чиқиши керак бўлгандаги вазият.
Апрель, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили. Исроил аскари яраланган шеригини олиб кетаётган фаластинликларга қурол ўқталяпти. Яраланган йигит 16 ёшдаги Усама Хажажа.
17 март Крайстчерчда масжидга ҳужум қилинганидан кейин Янги Зеландия Бош вазири Жасинда Ардерн Веллингтонда Килбирн масжиди ходимини қаттиқ қучоқлаяпти.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь