2019/2020 ўқув йилидан янги тиббий таълим йўналишлари очилади

Жамият

image

Тиббиёт олий таълим муассасаларида 2019/2020 ўқув йилидан клиник психология, биотиббиёт муҳандислиги, дори воситаларини стандартлаш, сертификатлаш ва сифат менежменти каби бир қатор янги таълим йуналишлар очилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Тиббий таълимдаги ислоҳотлар — тиббиёт соҳасининг тараққиёт мезонларидан бири” мавзусида ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтилди

Шунингдек, эндиликда тиббиёт коллежларида ҳам ўқитиш муддаларни 3 йилдан 2 йилга қисқартирилиб, фельдшер-лаборатория иши, фельдшерлик иши ва тиббий-ижтимоий иши каби янги таълим йўналишларида малакали ўрта тиббиёт кадрлар тайёрланади. 

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб республиканинг тиббиёт олий таълим муассасасалари ва филиалларида Россия, Германия, Корея Республикаси, Туркия, Хиндистон каби хорижий давлатларнинг 20 дан ортиқ бакалавриат, магистратура ва клиник ординатура мутахассисликлари бўйича қўшма дастур асосида халқаро факултетлар ва янги ўқув йилидан Россиянинг Н.И. Приогова номидаги Россия тиббиёт университети филиалини этиши режалаштирилган. Бундан ташқари, Акфа университети ҳамда Ажу университетлари ҳам ташкил этилди.

Бундан ташқари, 2019–2022 йилларда Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ва тиббиёт олий таълим муассасаларида босқичма-босқич ўқув-симуляцион марказлар ташкил этиш ҳамда 2020 йилдан бошлаб, ҳар йили тиббиёт олий таълим муассасалари талабалари ва тиббиёт коллежларининг ўқувчилари орасида клиник фанлар бўйича Ибн Сино номидаги халқаро тиббиёт олимпиадалари, шунингдек, ёш олимлар орасида Ибн Сино номидаги халқаро илмий танловлар ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

OTM tibbiyot

Баҳолаганлар

47

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг