20 йилда ўқитувчиларга эътибор қаратмадик – Мирзиёев

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 29 декабрь куни ўқитувчилар билан режалаштирган норасмий мулоқоти олдидан янги авлод дарсликлари билан танишди. 

Давлат раҳбарига ўқувчилар замонавий гаджетлар орқали қандай билим олаётгани намойиш этилган. 

Президент Шавкат Мирзиёев бу ерда болалар билан суҳбатлашган. Ўқувчилар, хусусан, алоҳида таълимга муҳтож болалар дарс жараёнларини қандай ўзлаштираётгани билан қизиққан.

У таълим соҳасидаги ислоҳотлар ҳақида сўз очди. Президент Янги Ўзбекистондаги ташаббусларни, айниқса, таълим бўйича ислоҳотларни чекка ҳудудларга ҳам кириб боришга ҳаракат қилинаётгани ҳақида гапирди.

“Биз аввало устознинг, муаллимнинг обрўсини кўтаришимиз керак. Айтиш керакки, биз 20 йилда ўқитувчиларга эътибор қаратмадик. Бундан ким ютқазди? Албатта, биз. 

Навоийга борганимда ёшлар билан учрашув ўтказдим. Улардан “сизларни нима қийнаяпти?”, деб сўрадим. Улар жавоб бера олмади. Саволга ўзим жавоб бердим: “корхоналардаги янги техника, асбоб-анжомларни ишлатишда қийинчиликлар бўляптими?”, деган эдим, бир йигит бунга жавобан “билим етишмаяпти”, деди. Бу ҳам ҳақиқат”, дейди Президент.

Давлат раҳбари ҳар бир инсон ўзининг эртангги куни бўлган фарзандларни муаллимга ишониб топшириши ҳақида ҳам гапирди.

“Охирги йилларда таълимда ўқитувчининг кайфияти, дарс бериши ўзгаргани ҳам адолатли ҳақиқат. Мен ўзим ҳам таълим берганман, биламан бу соҳани. Олий Мажлисга йўлланган мурожаатномада айтилган олтита йўналишни бажариш азоб. Лекин бугун қийналмасак, эртага натижа бўлмайди”, дея қўшимча қилди Шавкат Мирзиёев.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

104

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг