20 ёшгача ота-она бўлганлар сони маълум қилинди

Бу қизиқ

image

2022 йилнинг декабрь ойида 20 ёшгача фарзандли бўлган аёллар сони 3229 нафарни, эркаклар эса 110 нафарни ташкил этган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, бу декабрь ойида жами фарзандли бўлган аёлларнинг 3,9 фоизига тенг. 

Ҳудудлар кесимида жами фарзандли бўлган аёллар таркибида 20 ёшгача бўлган аёллар улуши:

•  Қорақалпоғистон Республикаси – 3,1 фоиз
•  Андижон вилояти – 4,5 фоиз
•  Бухоро вилояти – 3,8 фоиз
•  Жиззах вилояти – 2 фоиз
•  Қашқадарё вилояти – 4,4 фоиз
•  Навоий вилояти – 2 фоиз
•  Наманган вилояти – 4,6 фоиз
•  Самарқанд вилояти – 6 фоиз
•  Сурхондарё вилояти – 3,8 фоиз
•  Сирдарё вилояти – 2,7 фоиз
•  Тошкент вилояти – 3 фоиз
•  Фарғона вилояти – 4,8 фоиз
•  Хоразм вилояти – 2,2 фоиз
•  Тошкент шаҳри – 2,8 фоиз

Декабрь ойида Қашқадарё вилоятида 20 ёшгача фарзандли бўлган эркаклар сони бошқа вилоятларга қараганда кўпроқ бўлган.

Ҳудудлар кесимида 20 ёшгача фарзандли бўлган эркаклар сони:

•  Қорақалпоғистон Республикаси – 11 нафар
•  Андижон вилояти – 4 нафар
•  Бухоро вилояти – 10 нафар
•  Жиззах вилояти – 2 нафар
•  Қашқадарё вилояти – 26 нафар
•  Навоий вилояти – 5 нафар
•  Наманган вилояти – 7 нафар
•  Самарқанд вилояти – 14 нафар
•  Сурхондарё вилояти – 7 нафар
•  Сирдарё вилояти – 3 нафар
•  Тошкент вилояти – 4 нафар
•  Фарғона вилояти – 9 нафар
•  Хоразм вилояти – 1 нафар
•  Тошкент шаҳри – 7 нафар


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1

Рейтинг

3.5

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made