2,6 млрдлик қўлёзмалар “ухлатилган”. БП ЎзМУ мансабдорларига жиноят иши очди
Жамият
−
21 Февраль 2022 10885 1 дақиқа
Миллий университет Ахборот ресурс маркази фондида сақланган XIII – XIX асрларга оид қиймати 2,6 миллиард сўмлик 60 га яқин қўлёзма ва асарлар талон-тарож қилинди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Миллий университет Ахборот ресурс маркази фондида сақланган XIII – XIX асрларга оид қиймати 2,6 млрд сўмлик тарихий ва бадиий аҳамиятга эга бўлган 56 дона қўлёзма ва 6 дона тошбосма асарлар талон-торож қилингани ва бошқа жиддий қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.
Маълум қилинишича, ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура томонидан жорий йилнинг 19 февраль куни университетнинг мансабдор ва моддий жавобгар шахслари, шунингдек, Ахборот ресурс маркази директори ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Тошкент шаҳар прокуратураси тергов ҳаракатларига киришган. Тергов устидан Бош прокуратура назорати ўрнатилган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь