2,3 млрд сўмлик электрни ўғирлаган шахсга жиноий иш қўзғатилди
3-саҳифа
−
15 Июль
5659Наманганда ўзбошимчалик билан электр тармоғига уланган МЧЖ раҳбарига жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Норин туманидаги “Б.М.Ф.” МЧЖ норасмий раҳбари Ш.У. жамиятга қарашли ғишт ишлаб чиқариш цехидаги ускуналарни тармоққа ўзбошимчалик билан улаб, 2 млрд 365 млн сўмлик (2 млн 128 минг кВт•соат) электр энергиясини ўғирлаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ш.У. га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик), 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятида жойлашган “Баҳовуддин Нақшбанд” ёдгорлик мажмуасига ҳисобланган қўшимча тўлов юзасидан “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖга нисбатан иш қўзғатилганди.
LiveБарчаси