2 ҳафта ичида Белгородда 24 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди (фото)

Олам

Sq4ezMJqjlN7SAhEzLa_Ow

Жорий йилнинг 23 март куни Россиянинг Белгород шаҳри икки марта ўққа тутилди. Эрталабки ҳужум оқибатида бир киши вафот этди, яна тўрт нафар тинч аҳоли жароҳатланган.

Шаҳарда 14 та кўп қаватли уй, тўртта шахсий хонадон, енгил автомобиллар ва бир автобус зарар кўрган. Кечқурун Белгород узра ҳаво мудофааси тизими ишга тушган.

Губернатор Вячеслав Гладковнинг сўзларига кўра, шаҳар ва унинг атрофида "ўнта ҳаво нишони" уриб туширилган. Ҳужум чоғида икки тинч фуқаро яраланган.

Белгород вилоятидан келган болалар Тамбовдаги темирйўл вокзалида ўққа тутилиши сабабли эвакуация қилинган.  19 март ҳолатига кўра, вилоятдан 9 мингга яқин бола олиб кетилган.

Бундан ташқари, шу куни вилоятнинг шимолий қисмидаги Чернянский туманида дрон ҳужуми оқибатида бир киши ҳалок бўлган.

Гладковнинг қайд этишича, сўнгги икки ҳафта ичида Белгород вилоятида 24 нафар тинч аҳоли, жумладан, икки бола ҳалок бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

тинч аҳоли Белгород

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг