19 йил олдин одам ўлдирганликда айбланган аёл қўлга тушди 

3-саҳифа 14205
image

Қозоғистонда 2003 йилда қасддан одам ўлдиргани сабаб  қидирувга берилган ўзбекистонлик аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди. 

Қайд этилишича, 1962 йилда туғилган аёлга нисбатан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан 2003 йилда Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича айбланувчи тариқасида жалб қилинган.

Бироқ у ўтган давр мобайнида тергов органларидан яшириниб юрган.

Жорий йилнинг 11 июнь куни эса аёл Тошкент вилояти ИИББ тезкор ходимлари томонидан Қозоғистон полицияси билан ҳамкорликда олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида Шимкент шаҳри ҳудудида қўлга олинган ва Ўзбекистонга экстрадиция қилинган.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 845
Рейтинг: 3
t
×