18 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Lacetti 3 та автомобилни пачоқ қилди

Жамият

image

Кеча, 20 январь куни Самарқанд шаҳрида 4 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИв ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 20 январь куни соат 22:30 ларда Самарқанд вилояти Самарқанд шахар Мирзо Улуғбек ва Маҳмуд Қошғарий кўчалари кесишган чорраҳада 1967 йилда туғилган хайдовчи Р.Э. бошқарувидаги Nexia-2 русумли ҳамда 2002 йилда туғилган хайдовчи Ж.Э. бошқарувидаги Lacetti русумли автомобиллар тўқнашган. 

Тўқнашув зарбидан Lacetti русумли автомобиль хайдовчиси бошқарувни йўқотиб, светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган Nexia русумли ҳамда Cobalt русумли автомобилларига бориб урилган.

Тўқнашув оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тўқнашув сабабларига аниқлик киритилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

111

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг