18 яшар йигит Фарғонадаги футбол майдонида вафот этди
Жамият
−
08 Август 2019
8774Фарғонада 18 яшар йигит футбол майдончасида олган жароҳати сабаб вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Кеча, 7 август куни Фарғона туманида Ёшларобод кўчасида яшовчи 26 ёшли А.Ғ. Садо кўчасида жойлашган футбол майдончасида ўзаро жанжал оқибатида таниши Оқбилол кўчасида яшаган 18 ёшли И.У.нинг юзига қўллари билан урган. Нутижада И.У. боши билан ерга йиқилиб тушган.
И.У. жароҳат олиб шифохонага келтирилганида вафот этган. А.Ғ. ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь