18+. ОИВ инфекциясига чалинган эркак ўйнашига атайин вирусни юқтирди

3-саҳифа

image

Бухоро вилояти Шофиркон туманида орттирилган имминитет танқислиги (ОИВ)га чалинган эркак бошқа бир аёл билан жинсий алоқа қилиб, унга била туриб ушбу вирусни юқтирган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда. 

Шофиркон тумани Ички ишлар бўлими томонидан берилган маълумотга кўра, ушбу туманда истиқомат қилувчи 1965 йилда туғилган эркак 2015 йилнинг 18 июнидан буён ОИВ инфекциясини юқтириб олган шахс сифатида рўйхатда туради. 

У 2018 йилнинг ноябрь ойидан ҳозирги кунга қадар 1972 йилда туғилган аёл билан никоҳсиз яшаб, доимий жинсий алоқада бўлиб, била туриб ўша аёлга ОИВ касаллигини қасддан юқтирганлиги аниқланган. 

ИИВ берган маълумотларда таъкидланишича, эркак бунгача ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тўғрисидаги қонун билан таништирилган ҳолда бошқа шахсларга инфексияни юқтирганлик учун жиноий жавобгарликка тортилиши тўғрисида огоҳлантирилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 113-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб,  ушбу шахснинг бошқа шахсларга ҳам ОИВ инфексиясини юқтирган юқтирмаганлигини аниқлаш юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда 2021 йилнинг январь-октябрь ойида орттирилган иммунитет танқислиги вируси (ОИТС)га чалинганларнинг 74 фоизи ушбу касалликни ҳимояланмаган жинсий алоқа йўли орқали юқтириб олган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

767

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг