17 йил деганда АҚШ кучлари Ироқни тарк этяпти

Олам

image

АҚШ ҳарбий контингентининг қолган қисми яқин кунларда Ироқдан олиб чиқилади. Бу ҳақда Ироқ Бош вазири Мустафо ал-Козимининг Армия куни муносабати билан йўллаган видеомурожаатига таяниб “Анадолу” агентлиги хабар бермоқда.

“АҚШ билан стратегик мулоқот доирасида ўтган ойларда америкалик аскарларнинг бир қисми Ироқни тарк этганди. Ярми яқин кунларда олиб чиқилади”, дейди Козими. 

Бош вазирнинг айтишича, Ироқда қоладиган америкалик ҳарбийларнинг сони юз нафардан ошмайди. Улар таълим ва қуролланиш масаласида Ироққа ёрдам беради. Икки давлат ўртасида тузилган келишувга биноан АҚШ ҳарбий контингенти буткул Ироқ ташқарисига олиб чиқилади. 

Ўтган йилнинг 17 ноябрида Пентагоннинг муваққат раҳбари Кристофер Миллер Ироқдаги 2500 нафар америкалик ҳарбий хизматчи 2021 йилнинг 15 январигача у ерни тарк этишини айтган эди. 

АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трамп Оқ уйда Ироқ Бош вазири билан ўтган учрашувда Америка ҳарбий контингентини мамлакатдан олиб чиқиб кетишни тезлаштиришга ваъда берганди.

Маълумот ўрнида, бу икки давлат ўртасидаги зиддият 2003 йилда Саддам Ҳусайн ҳукуматини ағдариш учун АҚШ кучлари ва уларнинг иттифоқчилари Ироққа бостириб кириши билан бошланган эди. 

Кейинчалик, АҚШ қуролли кучлари 2011 йилда расман Ироқни тарк этди. Бироқ, Сурияда фуқаролар уруши бошланиб,тан олинмаган Ироқ ва Шом Ислом Давлати (ИШИД террористик гуруҳи) ҳудуди кенгайганидан сўнг, Обама маъмурияти 2014 йилда АҚШ қўшинларини Ироққа қайтаришга қарор қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Ироқ

Баҳолаганлар

141

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг