17 ёшли жангчи UFC'да дебют қилади

Спорт

image

Жорий йилнинг 10 декабрь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтадиган UFC 282 турнирида америкалик жангчи Рауль Росас (6-0) 29 ёшли америкалик Жей Перрин (10-6) билан тўқнаш келади. Бу ҳақда ESPN нашри хабар берди.

Росас UFC тарихидаги энг ёш жангчига айланди. Дана Уайтнинг даъвогарлар сериясида у 25 ёшли Мандо Гутиеррезни (7-2) ҳакамлар қарорига кўра мағлуб этди. 2022 йилда Росас Гутиеррез билан тўқнашувдан ташқари тўртта жанг ўтказиб, барчасида муддатидан олдин ғалаба қозонди. 

Росаснинг рақиби Перрин эса икки жангдан буён мағлуб бўлмоқда. Ўзининг сўнгги жангида Перрин UFC 278 турнирида ҳакамларнинг қарорига кўра Киленг Аори (24:9)га ютқазди. Жанг 20 август куни АҚШнинг Солт-Лейк-Сити шаҳрида бўлиб ўтганди.

Эслатиб ўтамиз, UFC 282 промоушенининг марказий жангида чехиялик Иржи Прохазка бразилиялик Гловер Тейшейрага қарши октагонга чиқади.

Шахзод Шукуров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

UFC

Баҳолаганлар

67

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг