17 ёшли қиз айиқ билан курашди

Олам

image
0:00
0:00
download

Бугун, 2 июнь куни Интернетда АҚШнинг Калифорния штатида яшовчи қизнинг айиқ билан курашгани акс этган видео тарқалди. Унда қизнинг уй ҳайвонларини ҳимоя қилаётганини кўришингиз мумкин. 

Воқеа 1 июнь куни содир бўлган. Катта она айиқ 2 та болалари билан уй деворига чиқиб олган. Буни кўрган ҳовлидаги кучуклар акиллашни бошлаган. Баланд шовқин эшитилиши билан 17 ёшли қизалоқ ҳовлига югуриб чиққан ва девор устида итларга ҳужум қилаётган айиқни кўрган. У шу заҳоти катта она айиқни уриб девордан туширган ва кучукларни ҳимоя қилган.

Маълум бўлишича, қизнинг исми Хейли Моринико. Унинг айтишига қараганда, оила яшайдиган ҳудудга айиқлар тез-тез келиб туради. Лекин у шу пайтгача бирон марта айиққа бунчалик яқин келмаган.

“Мен шовқинни эшитиб ҳовлига чиқдим. Айиқ менинг кучугим Валентинага ҳужум қилаётганини кўриб, уни ҳимоя қилишим кераклигини ўйладим. Айиқни итаришим зарур эди ва буни уддаладим. Лекин сиз ҳеч қачон буни қилманг, сизда ҳам худди шундай натижа бўлмаслиги мумкин” дейди Хейли. 

Хейлининг онаси Ситлалли Моринико воқеа акс этган видеони Facebook’га жойлаб, “Ҳаётимдаги энг даҳшатли дақиқалардан бири”, дея пост қўйган.

Воқеа натижасида қизнинг бармоғи сингани ва тиззаси жароҳатлангани айтилмоқда.

Моҳинур Маматова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

393

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг