17 яшар қиз ҳаммомда қандай ўлгани очиқланди
3-саҳифа
−
23 Ноябрь 2022
38473Аввалроқ, Қашқадарёда Қарши шаҳар, "Махаллот" маҳалла фуқаролар йиғини, Аҳмад Яссавий кўчаси, 6-уйда вақтинча ижарада яшаб келаётган 17 яшар қиз ушбу уйнинг ҳаммомидан жонсиз ҳолда топилгани ҳақида хабар берган эдик. Бош прокуратура QALAMPIR.UZ’га қизнинг вафотига оид бошқа маълумотларни очиқлади.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 20 ноябрь куни эрталаб соат 08:30 ларда Г.Турдиалиева юқоридаги кўрсатилган манзилдаги хонадоннинг ҳаммомида ўрнатилган газ печини ёқиб ювиниш жараёнида газ печидан сизиб чиққан ис газининг кўпайиб кетиши оқибатида заҳарланиб, вафот этган.
Ҳодиса жойи шаҳар прокурорининг ёрдамчиси Ж.Фармонов, Қарши шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ профилактика инспектори С.Серопов ва ИИБ тезкор-тергов гуруҳ аъзолари ҳамда мутахассислар иштирокида кўздан кечирилган
Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ишга алоқадор шахслардан тушунтириш хатлари олиниб, ҳозирда марҳума Г.Турдиалиеванинг ўлими сабабларини ўрганиш юзасидан суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган. Шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумотларга кўра, марҳума Косон туманида истиқомат қилган. Қарши шаҳридаги ўқув марказида таҳсил олгани учун Маҳаллот маҳалласидаги хонадонда ижарада яшаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь