16 йил қидирувда бўлган Акаев Президент Жапаров билан учрашди

Олам

image
0:00
0:00
download

Аввалроқ, Қирғизистоннинг биринчи Президенти Асқар Акаев Бишкекка олиб борилгани ҳамда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси биносида ушлаб турилгани ҳақида хабар бергандик.

Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, мамлакат биринчи Президенти Асқар Акаев бугун, 2 август куни Қирғизистонга олиб келингач, республиканинг амалдаги раҳбари Садир Жапаров билан учрашган. Бу ҳақда Акаевнинг ўзи журналистларга маълум қилган.

Акаевнинг айтишича, “ҳамма нарсани айтиб бериш” имконияти учун мамлакат раҳбарига миннатдорлик билдирган.

“Менга йўл очгани учун Садир Нурқўжаевичга миннатдорлик билдирдим. Мамлакат олдига катта вазифалар қўйилди, янги раҳбариятда иқтисодиётни қандай кўтариш борасида ижодий режа бор. Қўлимдан келганча, мен бунга ўз ҳиссамни қўшмоқчиман”, дейди Қирғизистон Республикаси биринчи Президенти.

Эслатиб ўтамиз, шу вақтга қадар Асқар Акаев қидирувда бўлган ва Россияда яшаб келган. Бироқ расмий Москва 16 йил давомида уни Бишкекка топширишдан бош тортган. Қайд этиш керакки, Акаевнинг қидирувга берилиши Қирғизистон ҳудудида жойлашган Марказий Осиёнинг энг йирик олтин конларидан бири — “Қумтор” лойиҳаси фаолиятидаги коррупцион ҳолатлар билан боғлиқ. Акаевнинг Қирғизистондан қочиши эса  2005 йилда мамлакатда юз берган “Лола инқилоби” билан боғлиқ.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1046

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made