16 ёшли Ямал янги рекорд соҳибига айланди

Спорт

image

Испаниялик футболчи Ламин Ямал 16 ёшида Европа Чемпионлар лигаси( ЕЧЛ)да дебют қилиб, “Барселона” сафида рекорд ўрнатди.

Ярим ҳимоячи “Антверпен” билан ўйиннинг 68-дақиқасида захирадан майдонга тушди. Шундай қилиб Ямал “кўк-анорранглилар” сафида ЕЧЛда дебют қилган энг ёш футболчига айланди.

Европа Чемпионлар лигасида ўйнаган энг ёш футболчи эса Дортмунднинг “Боруссия” клуби аъзоси Юсуф Мукоко ҳисобланади. Немис фитболчиси 16 ёшу 18 кунлигида кўҳна қитъанинг энг нуфузли турнирида майдонга тушган. Ямал эса 16 ёшу 68 кунлигида ЕЧЛ ўйинида иштирок этди.

Европа Чемпионлар лигасининг 1-туридан ўрин олган “Барселона”-“Антпервен” баҳсида 5:0 ҳисоби қайд этилди. Мезбонларнинг голларига Жоау Фелиш, Роберт Левандовски ва Гави муаллифлик қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Европа Чемпионлар лигаси Ламин Ямал

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг