16 ёшга тўлмаган битирувчиларга паспорт олишда енгиллик берилади

Жамият

image

Ички ишлар вазирлиги томонидан 2020/2021 ўқув йилида мактаб, академик лицей ҳамда касб-ҳунар коллежларининг 16 ёшга тўлган битирувчилари паспорт олиш учун мурожаат қилганда, уларга навбатларсиз, белгиланган тартибда паспорт берилиши таъминланади. Абитуриентга 10 кун муддатда паспорт берилиши кўзда тутилган. Бу ҳақда Давлат комиссиясининг 1-сонли баёнида белгиланган.

Шунингдек, олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиҳонларда иштирок этиш истагини билдирган паспорт ёшига етмаган фуқароларга амалдаги тартибга мувофиқ, қисқа муддатларда хорижга чиқиш паспорти расмийлаштириб берилади.

Давлат персоналлаштириш маркази томонидан паспорт ёшига етмаган фуқароларга хорижга чиқиш паспортлари берилади ва мавжуд маълумотлар Ягона интерактив давлат хизматлари порталига ва Давлат тест марказига тақдим этилади (абитуриентга 5 кун муддатда фуқаролик паспорт олиши кўзда тутилган).


Мақола муаллифи

Теглар

имтиҳон паспорт абитуриент

Баҳолаганлар

292

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made