156,4 млн доллар қарзга қурилган шина заводи 15 фоиз куч билан ишлаётгани айтилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

“Миллий тикланиш” ДП фракциясида Ҳисоб палатасининг 2020 йил учун ҳисоботи тингланди. Унда Ангрен шина заводи 15 фоиз қувватда ишлаётгани маълум бўлган. Бу ҳақда депутат Алишер Қодиров ёзмоқда.

Унга кўра, Хитой Эксимбанкининг жалб қилинган, 156,4 миллион доллар маблағи ҳисобига барпо этилган Ангрен шина заводи 3 миллион дона шина ишлаб чиқариши ва шиналар UzAutoMotors’да импорт ўрнини қоплаши керак эди. 

“Бугунги ҳолатда Ангрен шина заводи қувватининг 15 фоизида ишламоқда. Омборида 100 мингта шина сотилмай турибди. Сабаби доимгидек, сифат талабга жавоб бермайди. Сўнгги икки йилда UzAutoMotors 60 млн долларга яқин [қийматда] шина импорт қилган. 

Лойиҳа нотўғри режалаштирилганми? Қарз тўғри ишлатилдими? Қарздан кутилган натижа олиндими? 

Саволларга: “...ҳаракатлар бошланган, сифат сертификатлари олинмоқда”, қабилида жавоб олинди. Лекин савол туғилади: нимага энди? 

Қарзнинг бир куни ҳам тўғри режалаштирилса фойда олиш мумкин, аксинча зарарли юкка айланади. Икки йилдан бери бу қарз иқтисодиётимизга қанча зарар келтирмоқда? Бундай хатолар ислоҳотларга жиддий зарар беради”, деб ёзмоқда Қодиров. 

Унинг қўшимча қилишича, “Миллий тикланиш" ДП Инвестициялар ва ташқи савдо вазирини ушбу масала билан бир қаторда хорижий қарз-инвестицияларни самарали ишлатилаётганлиги масаласида эшитувини ташкил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

445

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг