15 йилга ҳукм қилинган Siemens собиқ раҳбари 2 ойда қамоқдан чиқди

Олам 3046
image

Siemens Hellas компаниясининг собиқ раҳбари Продромос Мавридис 2019 йилнинг декабрь ойида пул ювишда айбланиб, унга нисбатан 15 йил қамоқ жазоси тайинланган эди. Аммо орадан 2 ой вақт ўтиб у озодликка чиқди. Бу ҳақда АМНА Афина ахборот агентлиги хабар бермоқда.

У 24 январь куни соғлиғининг ёмонлашгани сабабли озод этишларини талаб қилди. Суд айрим чекловлар эвазига унинг талабини қаноатлантирди. У мамлакатдан чиқиб кетмаслиги ва бир ойда бир марта ўзи яшаб турган туманнинг полициясига учрашиши керак бўлади.

2019 йилнинг сўнгида Греция суди 1997 йил кўп миллиард долларлик шартномага эришиш учун коррупция ва порахўрликка қўл урган 54 амалдордан 22 нафарига ҳукм чиқарган эди.

Оқибатда, Siemens’нинг 12 вакили, Греция телекоммуникация компаниясининг 15 нафар аъзолари, қолган тўрт киши эса банкир ва тадбиркорлар ҳисобланади. Бу ишда қўли борларнингти айримлари Германияга қочиб кетишга улгурган.

Маълумот ўрнида, Германиянинг Siemens концернини сиёсатчиларни сотиб олишда ва Греция иқтисодига 2 миллиард евро миқдорида зарар келтиришда айблашмоқда. Концерн 1997 йилда Греция телекоммуникация компаниясига рақамли телефон ускуналарини етказиб бериш бўйича шартномани қўлга киритиш учун ў миллионлаб евро пора бергани аниқланган. 

Суриштирув ишлари 13 йил муқаддам бошланган эди. 2015 йилда иш судга оширилди, бироқ тинглаш жараёни яна уч йилгача чўзилиб кетди.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 64
Рейтинг: 3
Теглар
t
×