15 августдан Тошкентда метро фаолияти тикланади
Жамият
−
14 Август 2020
6318Эртага, 15 августдан Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарори билан 15 августдан бошлаб Тошкентда метро ҳаракати қайта иш бошлайди.
Соат 6:00 дан эътиборан, Тошкент метрополитенининг “Ўзбекистон”, “Чилонзор” ва “Юнусобод” линиялари доимий иш режимида фаолият юритишни бошлайди.
Метро вагонлари доимий равишда қатновга чиқишдан олдин ва ҳар бир қатновни якунлагандан сўнг тўлиқ дезинфекциядан ўтказилади.
Санитария талаблари доирасида йўловчиларнинг метро станциялари ва поезд вагонлари ичида тиббий ниқобда бўлишлари талаб этилади, тиббий ниқобсиз йўловчилар метро станцияларига киритилмайди.
Тошкент метрополитенининг “Юнусобод” линиясида янги қуриб битказилган бекатларида, шунингдек, ҳалқа метро линиясининг Дўстлик – Қўйлиқ участкасида қатновлар ҳозирча амалга оширилмайди.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда 22 мартдан бошлаб метро ва бошқа барча жамоат транспортлари ҳаракати вақтинчалик тўхтатилган эди.
LiveБарчаси