143 ёшли афғон эркаги вафот этди

Олам

image

Узоқ умр кўриш бўйича рекорд ўрнатган афғонистонлик 143 ёшли эркак кеча, 4 январь куни вафот этди. Бу ҳақда “Sputnik” нашри хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, 143 ёшли Мавлави Мухаммад Амин Тотор Саманган вилоятининг Руйи Ду Аб туманида вафот этган. У умри давомида 17 марта ҳукумат алмашишига гувоҳ бўлган.

Мавлави Мухаммад Амин Тотор Ҳиндистоннинг Деобанд шаҳридаги Ислом университетида таҳсил олган, тўрт марта уйланган. У 100 ёшида кўриш қобилиятини йўқотган.

Бундан 2 ой олдин Бадахшонда 120 ёшли халифа Меражуддин оламдан ўтган эди.

Аввалроқ, дунёнинг энг кекса аёли – япониялик Кане Танака жорий йилнинг 2 январь куни 119 га тўлгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

651

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг