14 ёшли қизнинг ота-онаси томонидан калтакланиши бўйича жиноят иши қўзғатилди

3-саҳифа

image

Бугун, 19 апрель куни ижтимоий тармоқларда ота-она қизини калтаклаётгани акс этган видео тарқалганди. Бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Қайд этилишича, Қашқадарёнинг Косон туманида содир бўлган ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 110-моддаси (қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда бир нафар гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинган. 

Маълумот учун, воқеа 16 апрель куни содир бўлган. Шу куни 11:30 ларда туманнинг Қорабайир маҳалласида яшовчи 2009 йилда туғилган қиз ота-онаси томонидан калтакланган. Ҳолат қизнинг амакиси томонидан тасвирга туширилиб, ИИОга хабар берилган. 

Эслатиб ўтамиз, қизнинг отаси текшириш учун руҳий касалликлар диспансерига юборилганди. Қизга нисбатан эса етказилган тан жароҳатларини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё Косон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг