14 кунлик миссия режалаштирилган

Олам

image

Япония ва Ҳиндистон Жанубий Қутб яқинидаги кратерлардан сув топиш учун 2023 йил сентябрь ойида Ойга қўшма миссияни юборишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Коммерсантъ нашри. Ҳиндистон ойга миссия юборган дунёда (AҚШ, Россия ва Хитойдан кейин) тўртинчи давлат бўлишни ният қилмоқда.

Япония томони янги H-3 оғир ракетасини ва бошқариладиган ой тутқичини таъминлайди. Ҳиндистон “Чандраяан-2” миссияси доирасида 22 июль куни Ойга учирилган Викрам қўниш модулини тақдим этиши кутилмоқда. Миссия камида битта ой кунини (Ернинг 14 куни) давом этиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, март ойи охирида Ҳиндистон сунъий йўлдошга қарши қуролни муваффақиятли синовдан ўтказди. Буни олдин Россия, AҚШ ва Хитой амалга ошириши мумкин эди. Синовдан сўнг Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди мамлакатни космик суперкучлар рўйхатига киритди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон Япония

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг