14 кишини ўлдирган хатолик. Ҳиндистонда ҳарбийлар тинч аҳолини ўққа тутди
Олам
−
05 Декабрь 2021
9085Ҳиндистон шимоли-шарқидаги Нагаланд штатида ҳарбий амалиёт чоғида қишлоқ аҳолиси исёнчилар билан адаштирилиши оқибатида камида 13 нафар тинч аҳоли вакили ва Ҳиндистон хавфсизлик кучларининг бир ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда NDTV телеканали хабар берди.
Маълумотларга кўра, хавфсизлик кучлари исёнчиларга қарши кураш амалиётини режалаштирган. Бироқ яқин атрофдаги қишлоқ аҳолиси исёнчи деб қабул қилинган. Натижада ҳарбийлар бир неча тинч аҳолини отиб ташлаган.
Буни кўрган қишлоқнинг бошқа аҳолиси ҳарбийларга ҳужум қилган, шундан сўнг улар “ўзини ҳимоя қилиш мақсадида” ўт очган ва яна бир неча тинч аҳоли ҳалок бўлган. Тўқнашувда бир аскар ҳам ўлган.
Ҳиндистон Ички ишлар вазири Амит Шоҳ ўзининг Twitter’даги саҳифасида ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди. Унинг сўзларига кўра, давлат комиссияси ҳодиса юзасидан чуқур текширув ўтказади.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023