13 кишини меҳмон қилган Норвегия Бош вазирига нисбатан суриштирув бошланди

Олам 4359
image

Норвегия полицияси мамлакат Бош вазири Эрна Сульбергга нисбатан текширув бошлади. Ҳукумат раҳбари мамлакатдаги коронавирусга қарши кураш учун ўрнатилган чекловларни бузишда гумонланяпти.

Февраль ойи охирида Сульберг 60 ёшга тўлишини қариндошлари билан чанғи курортида икки кун нишонлаган. Биринчи кунда унинг зиёфатига 13 киши йиғилган, аммо Бош вазирнинг ўзи шифокор қабулида бўлган. Иккинчи куни у ва унинг меҳмонлари ижарага олинган квартирада базмни давом эттирган.

Қайд этиш керакки, ҳозирда Норвегияда 10 кишидан ортиқ одам бўлиб бир жойда тўпланиш тақиқланган.

Сульбергнинг ўзи ҳодиса учун кечирим сўраган, қоидаларга диққат билан амал қилмаганини таъкидлаган ҳамда чекловлар бир оила вакилларига ҳам татбиқ этилишини билмай қолганини айтган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 202
Рейтинг: 3
t
×