12 та қўйни бўғизлаган “қотил” қўлга тушди
Бу қизиқ
−
11 Октябрь 2019
10126Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон автоном вилоятининг Рушан туманидаги Разуч қишлоғида маҳаллий аҳоли 12 та қўйни ғажиб ташлаган қор қоплонини ушлади. Қишлоқ аҳолиси ҳайвонни қафасга жойлашга муваффақ бўлди.
Маҳаллий ҳокимият чорва молларини йўқотган аҳолига йўқотишларни қоплашга ваъда берди. Қоплон аҳоли пунктларидан узоққа, ёввойи табиатга қўйиб юборилди.
Қор қоплони (илвирс) 12 мамлакатда — Aфғонистон, Бутан, Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Мўғулистон, Непал, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистонда яшайди. Турли маълумотларга кўра, ҳозирда 4,5 дан 8,5 минггача қор қоплони бор. Тожикистонда бу ҳайвон Помирда, денгиз сатҳидан 5 минг 500 метр баландликда яшайди. Республикада илвирслар сони 400-500 тага яқин.
LiveБарчаси